Хитойда сел келиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида сел келиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, яна 6 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 август куни Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги кучли ёғингарчилик Шаньси провинсиясида йирик талофатларга сабаб бўлган. Ёғингарчилик шиддатли сел оқимини юзага келтирган, оқибатда 21 киши ҳалок бўлган, яна 6 киши бедарак йўқолган.

Фавқулодда вазиятларга қарши кураш бўйича давлат бошқармасининг маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар 980 дан ортиқ кишидан иборат 14 та қутқарув гуруҳи қидирув ишларини давом эттирмоқда. Қутқарувчилар 1100 та махсус ускуналар, шу жумладан ҳаёт белгиларини аниқловчи сенсорли қурилмалар, сунъий йўлдош телефонлари ва экскаваторлар билан таъминланган.

“Сел иккита турар-жой биносига, йўлларга, электр тармоқларига ва алоқа воситаларига зарар етказди. Оқибатда 186 киши эвакуация қилинди, қутқарув гуруҳлари транспорт, электр таъминоти ва алоқани тиклаш учун аввало вайрон бўлган йўллар ва инфратузилмани тиклади”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Туркиянинг жануби-шарқий Шонлиурфа ва Адияман вилоятларида кучли ёмғир ёғиши туфайли содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 18 киши ҳаётдан кўз юмган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой сел Фавқулодда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг