Туркияда сув тошқинлари қурбонлари сони 18 нафарга етди (фото)

Олам

image

Жорий йилнинг 15 март куни Туркиянинг жануби-шарқий Шонлиурфа ва Адияман вилоятларида кучли ёмғир ёғиши туфайли содир бўлган сув тошқинлари оқибатида 18 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “TRT Haber” нашри хабар берди.

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу баёнот бериб, икки вилоятда вафот этганлар сонини маълум қилди.

“Шонлиурфада 16, Адияманда 2 киши ҳаётдан кўз юмди, сел қурбонлари сони 18 нафарга етди”, дейди вазир.

Қайд этилишича, қидирув-қутқарув операциясида юзга яқин киши иштирок этган. Қутқарувчилар сув тошқини оқими Отатурк сув омборига олиб бориши мумкинлигини истисно қилмаган. Операцияда ғаввослар ҳам қатнашган, дронлардан фойдаланилган. Қидирув-қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.

Шунингдек, сув тошқинлари нафақат инсонларнинг умрига зомин бўлган, балки, уларнинг яшаш жойларига ҳам катта зарар келтирган.

“Сел кетди, балчиқ қолди... Тошқин турар жойларнинг иккинчи қаватигача етиб борди. Кўрпа-тўшаклар, кийим-кечаклар лой билан битта бўлди. Вилоятларда тозалаш ишлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Шонлиурфа ва Адияман вилоятларида кучли ёмғир ёғиши туфайли содир бўлган сув тошқинлари сабабли ушбу ҳудудлардаги барча мактабларда таълим тўхтатилган эди. Давлат муассасаси ва ташкилотларидаги ҳомиладор ҳамда ногирон шахсларга ҳам меҳнат таътили берилиши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия сув тошқинлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг