Хитойда қийин вазиятда қолган хотин-қизлар Ўзбекистонга қайтарилди
Олам
−
24 Декабрь
3965Хитой пойтахти Пекин шаҳридаги Ўзбекистон элчихонаси дипломатларининг Хитой томони билан олиб борган музокаралари натижасида ХХРда вақтинча истиқомат қилиши давомида мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган 11 нафар хотин-қизлар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Қайд этилишича, фуқароларга элчихона томонидан консуллик–ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг барчаси Хитой томони ва Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Пекиндаги ваколатхонаси билан мувофиқлаштирилган ҳолда “Пекин–Тошкент” йўналишида 22 декабрь куни Ўзбекистонга етиб келган.
“Хитойнинг соҳага алоқадор вазирлик ва идоралари билан яқин ишчи ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, бундан кейин ҳам ушбу мамлакатда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қоладиган ватандошларга сифатли ҳуқуқий ёрдам ва тезкор консуллик хизматлари кўрсатиш бўйича йўлга қўйилган тизимли ишлар давом эттирилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган эди.
LiveБарчаси