Хитойда айиқ боғ ходимига ҳужум қилди (видео)

Бу қизиқ

image

Хитойнинг Чжэцзян провинциясидаги машҳур Ханчжоу сафари паркида намойиш вақтида қора айиқ кутилмаганда ҳайвон ўргатувчисига ташланди. Воқеа акс этган тасвирлар интернетда тез тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Хабарларга кўра, саҳнада икки айиқ ва уларни бошқараётган икки ходим бўлган. Намойиш тугаганидан сўнг, айиқ тўсатдан ўргатувчилардан бирига сакраб, уни ерга йиқитган. Бошқа ходимлар стул ва таёқлардан фойдаланиб, ҳайвонни одамдан ажратиб олишга ҳаракат қилган, аммо айиқ ажраганидан кейин яна ҳужум қилган.

Парк маъмуриятининг расмий баёнотида айтилишича, ҳодиса чоғида ҳайвон ўргатувчиси ҳам, айиқ ҳам жиддий жароҳат олмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўргатувчи ёнида машғулотлар давомида мукофот сифатида бериладиган сабзи ва олмаларни олиб юрган. Айиқ овқат ҳидини сезиб, айнан шу маҳсулотларни олиш мақсадида ўргатувчига ҳужум қилган.

Ҳодисадан сўнг, парк маъмурияти айиқнинг намойишдаги иштирокини вақтинча тўхтатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда ҳайвон ўргатувчиси йўлбарс ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой айиқ машғулот ҳужум қилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг