Хитойда 26,5 миллион йил олдин яшаган ҳайвон қолдиқлари топилди
Бу қизиқ
−
18 Июнь 2021
6648Хитойда қарийб 26,5 миллион йил олдин яшаган ва оғирлиги худди тўртта африка филига тенг келадиган (21 тонна) йирик каркидоннинг янги тури топилган. Бу ҳақда “Communications Biology” журнали хабар берган.
Ҳайвон қолдиқлари 2015 йилда Ганьсу провинциясидан топилган. Қолдиқларни таҳлил қилиш натижасида у бошқа йирик каркидонлардан мутлақо фарқ қилиши тасдиқланган. Ҳайвонга Paraceratherium linxiaense дея ном берилган.
Шохсиз жонзотнинг боши у дарахт тепасидан барг билан озиқлана олиши учун тахминан етти метрга тенг экани аниқланган. Ушбу ўлчамдан билиш мумкинки, у жирафадан ҳам баландроқ бўлган.
Шунингдек, ҳайвоннинг бўйни узун ва эгилувчан бўлган. Олимлар жамоаси ушбу янги тур бир вақтлар Покистонда яшаган йирик каркидонлар билан чамбарчас боғлиқлигини аниқлашган. Бу эса унинг Марказий Осиёга саёҳат қилганидан далолат беради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь