Хитойда ҳайдовчи автомобилининг “асирига” айланди

Олам

image

Хитойда ҳайдовчи круиз-назорат тизимидаги носозлик сабабли автомобилининг “асирига” айланди. Машина 115 км/соат тезликда тўхтовсиз 490 км масофани босиб ўтди va ҳайдовчи уни тўрт соат давомида тўхтата олмади. Тормоз тизими автомобиль эгасининг тезликни пасайтириш бўйича барча уринишларига жавоб бермаган. Бу ҳақда “Shine” нашри хабар берди.

Ҳодиса Ланьчжоу - Хайкоу тезкор автомагистралида содир бўлган. Йўл патруль хизмати носоз транспорт воситасини кузатиб борган va йўлни бўшатишга ёрдам берган. Автомобиль охир-оқибат ёнилғи тугагандан сўнг тўхтаган. Ҳайдовчининг айтишича, у тормозни босишга, узатмани нейтрал ҳолатга ўтказишга, қўл тормозидан фойдаланишга va круиз-назоратни ўчиришга бир неча бор уриниб кўрган, бироқ барчаси самарасиз бўлган.

Ўз автомобилининг “асирига” айланган ҳайдовчи ишлаб чиқарувчи билан келишувга эришилганини маълум қилган (компания номи ошкор этилмаган). Унга автомобиль хариди учун тўланган пул тўлиқ қайтарилади va қўшимча молиявий компенсация ҳам тўланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда магнит тортиш кучига эга вагон-платформа атиги икки сонияда 700 км/соат тезликка чиққани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой ҳайдовчи Тормоз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг