Хитой янги вирус сабаб ёввойи ҳайвонлар савдосини тақиқлади
Олам
−
28 Январь 2020
8084Aввалроқ хабар берганимиздек янги вируснинг манбаси илонлар ва кўршапалаклар бўлиши мумкин.
Хитой ҳукумати 2019-нCоВ коронавируси туфайли келиб чиққан янги турдаги пневмония тарқалишининг олдини олиш учун ёввойи ҳайвонлар савдосига тақиқ қўйди. Бу ҳақда бозорни тартибга солиш бўйича давлат бошқармаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўрмонлар ва яйловлар давлат бошқармасининг сайтларида эълон қилинди.
Бундай қарор мутахассислар касалликнинг келиб чиқиш сабаби илонлар ва кўршапалаклар бўлиши мумкин деган фикрдан кейин қабул қилинди.
"Ёввойи ҳайвонларнинг ҳар қандай савдоси бозорларда, супермаркетларда, ресторанларда, шунингдек, электрон тижорат тармоғи орқали тақиқланади", дейилади ҳукумат қабул қилган ҳужжатда.
Шу билан бирга, барча ёввойи ҳайвонлар фермаларида карантин жорий этилган, шу жумладан уларни ташиш ва сотиш ҳам тақиқланган.
"Ушбу қарорни бузган фермер хўжаликлари ёпилади ва уларнинг эгалари меҳнат гувоҳномалари бекор қилинади. Жиддий қоидабузарликлар содир этилган бўлса, жиноятчилар жиноий жавобгарликка тортиш учун полицияга топширилади", дейилади ҳужжатда.
Mаҳаллий ҳокимият органлари ушбу талабларнинг бажарилишини назорат қилиш ваколатига эга.
Mаълумот ўрнида, 2002-2003 йилларда Хитойда СAРС тарқалишида ҳам ҳайвонлар асосий гумонланувчи бўлган.