Хитой ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо айирбошлаш ҳажми тарихий рекордни янгилади
World
−
23 April 2023 8995 1 minute
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Хитойнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22 фоизга ошди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Хитой билан ушбу беш давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йили 70,2 миллиард долларга етган ва бу тарихий рекорд ҳисобланади. 2022 йилда Хитойнинг ушбу мамлакатлардан қишлоқ хўжалиги, энергетика ва минерал маҳсулотлар импорти 50 фоиздан кўпроққа, Хитойнинг ушбу мамлакатларга механик ва электрон маҳсулотлар экспорти эса 42 фоизга ўсган.
2022 йил охирига келиб Хитойнинг Марказий Осиёнинг бешта давлатига киритган тўғридан-тўғри сармояси қарийб 15 миллиард долларга етган. Бундан ташқари, нефть ва газни қидириш, қазиб олиш ва қайта ишлаш, ўзаро боғлиқлик ва рақамли технологиялар каби соҳаларда кўплаб ҳамкорлик лойиҳалари йўлга қўйилган.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September