Хитой Ўзбекистонга сотилган қирувчи самолётлар бўйича изоҳ берди

Жамият

image

Аввалроқ, Хитой ижтимоий тармоқлари ва ҳарбий таҳлилчилари тўртта Chengdu J-10CE кўп мақсадли қирувчи самолёти Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий-ҳаво кучларига етказиб берилганини даъво қилганди. Жорий йилнинг август ойи охирида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги номини тилга олмаган ҳолда мамлакат ҳаво сарҳадларини қўриқлаётган “замонавий қирувчи самолётлар”ни намойиш қилди.

Ушбу қирувчи самолётлар Хитойда ишлаб чиқарилган J-10 қирувчиларининг экспорт версияси – J-10CE ҳисобланади. Самолётларининг Ўзбекистонга етказиб берилиши учинчи мамлакатларга қарши қаратилмаган. Бу ҳақда бугун, 24 сентябрь куни Хитой Халқ Республикаси Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Цзян Бинь Хитой Мудофаа вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб бериш жараёнида айтди.

“Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги, шунингдек, икки мамлакат қуролли кучлари ўртасидаги муносабатлар дўстона хусусиятга эга. Томонлар ўртасида ҳарбий савдо соҳасидаги ҳамкорликнинг меъёрий ривожланиши халқаро ҳуқуқ ва халқаро амалиётга мос келади ҳамда башарти бирор-бир учинчи томонга қарши қаратилмаган”, дейди у.

Маълумот учун, жорий йилнинг август ойи охирида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги илк бор Хитойда ишлаб чиқарилган ва қуролланишга қабул қилинган J-10CE қирувчи самолётлари акс этган видеони эълон қилган эди. Ўзбекистон Покистондан кейин ушбу қирувчи самолётларнинг иккинчи хорижий буюртмачисига айланди. Турли даврларда Жазоир, Бангладеш, Миср, Индонезия ва Судан ҳам ушбу самолётларга қизиқиш билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бразилиянинг Embraer компаниясидан C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётларини сотиб олиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг