Ўзбекистон Хитойдан 24 та J-10CE қирувчиларини сотиб олиши мумкин

Жамият

image

Хитой ижтимоий тармоқлари ва ҳарбий таҳлилчилари тўртта Chengdu J-10CE кўп мақсадли қирувчи самолёти Ўзбекистон Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий-ҳаво кучларига етказиб берилганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда “Defence Security Asia” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, 2021 йилда Ўзбекистонга 24 та шундай самолётни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Бироқ ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот берилгани йўқ. Тахминан 40 миллиондан 50 миллион долларгача баҳоланган Хитой қирувчиси Ғарбнинг “тўрт плюс” авлодидаги муқобилларидан сезиларли даражада арзонроқ.

“J-10CE’нинг 2025 йил май ойида Покистоннинг Ҳиндистон Rafale ва Сухой қирувчиларига қарши муваффақиятлари ҳақидаги баҳсли даъволардан сўнг бозорда илгари сурилган жанговар мақоми, Хитойнинг электрон сканерланадиган фазалаштирилган антеннали (AESA) радарлари ва кўриш майдонидан ташқаридаги (BVR) ракеталарининг рақобатчиларга нисбатан ишончлилигини баҳолаётган ҲҲК орасида харид ҳисоб-китобларини ўзгартирди”, дейилади хабарда.

“Defence Security Asia”га кўра, Покистонга иккита буюртма бўйича 36 та J-10C самолётидан иборат тасдиқланган жанговар паркини шакллантириш учун йиллар керак бўлган. Бу шуни англатадики, Ўзбекистоннинг 24 та самолётдан иборат тўлиқ флотни ўзлаштириши учувчиларни тайёрлаш салоҳияти, инфратузилмани қайта жиҳозлаш, эҳтиёт қисмлар мавжудлиги, қурол-яроғ етказиб бериш, техник хизмат кўрсатиш малакаси ва реал операцион-синов дастурига боғлиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Бразилиянинг Embraer компаниясидан C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётларини сотиб олиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг