Хитой Москванинг ДХР ва ЛХРни тан олганига мужмал муносабат билдирди

Олам

image

Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюнь Россиянинг Украина шарқида россияпараст сепаратистлар томонидан ташкил этилган Донецк ва Луганск халқ республикалари суверенитетини тан олганига мужмал муносабат билдирди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғинида Донбассдаги вазият ҳақида фикр билдирган Цзюнга кўра, Хитой Украина атрофидаги вазият бўйича барча томонларни вазминликка ва кескинлашувдан қочишга, шунингдек, мулоқот ва маслаҳатлашувларни давом эттиришга чақиради.

Бироқ Хитойнинг доимий вакили Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ҳақида фикр билдирмаган. Бу Пекин айни вазиятда иттифоқичиси Москва билан бир сафда эканига ишора қилади.

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин россияликларга қарийб бир соат давом этган мурожаатидан сўнг Донецк ва Луганск халқ республикалари (ДХР ва ЛХР) мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Дунё давлатлари Путиннинг қарорини қоралаб чиқди ва Ғарб давлатлари Москвага қарши санкциялар жорий қилиш арафасида. Шунингдек, мамлакат иқтисодиётини тутиб турадиган давлат компаниялари акциялари кескин арзонлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

851

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made