Хитой компанияси НАТО ресурсларига киберҳужум уюштиргани айтилмоқда
Олам
−
24 Февраль
3515Хитойнинг I-Soon компанияси НАТО ва 10 дан ортиқ мамлакатдаги давлат идоралари ресурсларига ҳужум қилгани ҳақида шубҳалар пайдо бўлди. Бу ҳақда АҚШнинг SentinelLabs киберхавфсизлик компанияси баёнот берди.
Компания таҳлилчилари номаълум шахс томонидан “GitHub” очиқ дастурий таъминот ишлаб чиқиш платформасига юкланган ва I-Soon компаниясига тегишли бўлган махфий ҳужжатларни ўрганиб чиқди.
Таҳлил шуни кўрсатдики, Хитой ҳукумати билан ҳамкорликда фаолият юритувчи I-Soon компанияси 10 дан ортиқ мамлакатлардаги давлат идоралари, шунингдек, турли институт ва университетлар, жумладан, НАТО ресурсларини нишонга олган.
Ушбу ҳисоботга кўра, кўриб чиқилаётган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини аниқ текшириш мумкин эмас.
SentinelLabs таҳлилчиларининг таъкидлашича, мазкур маълумотлар ҳозирги кунга қадар эълон қилинган энг аниқ тафсилотларни акс эттиради ва Хитойнинг кибер жосуслик экотизимининг етук табиатини очиб беради.
LiveБарчаси