Хитой Фаластинга ёрдам беришда давом этишини маълум қилди

Олам

image

Хитой Фаластинга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади. Бу ҳақда Хитой ҳукуматининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Чжай Цзюнь маълум қилди.

"Хитой Фаластинга БМТ ва икки томонлама каналлар орқали Ғазо аҳолиси дуч келаётган инқирозни юмшатиш учун фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатган ва кўрсатишда давом этади. Хитой Мисрнинг Ғазо секторидаги аҳволни яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолайди”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Хитой марказий телевидениеси.

Махсус вакилнинг таъкидлашича, ҳозирда Фаластин-Исроил можароси кескинлигича қолмоқда. 

“Ғазодаги вазият жуда жиддий ва тинч аҳолининг ҳаётига нисбатан хавф ҳеч қачон бунчалик катта бўлмаган”, дейди у.

Чжай Цзюннинг сўзларига кўра, Исроилнинг Ливан ва Сурия билан чегарасидаги тўқнашувлар ҳам хавотирга сабаб бўлмоқда. 

“Халқаро ҳамжамият бу борада ҳушёрликни кучайтириши, зудлик билан чора кўриши, барча тегишли томонларни халқаро гуманитар қонунларга қатъий риоя қилишга чақириши, жиддий гуманитар офатларнинг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солиши, вазиятни назорат қилиш ва унинг кучайишига йўл қўймаслик учун биргаликда ҳаракат қилиши керак”, дейди дипломат.

Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни ғазоликлар учун асосий озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлардан иборат гуманитар ёрдам манзилга мувафаққиятли етиб боргани хабар берилган эди. Бу уруш бошланганидан бери Ғазо сектори учун ажратилган биринчи гуманитар ёрдам ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made
Российалик пранкчилар Ризо Паҳлавийни масхара қилди Российалик қизиқчилар – Вован ва Лехус Ризо о‘зларини Германийа канслери маслаҳатчилари сифатида танищтириб, у билан бог‘ланган. Улардан бири о‘зини “Адолф” деб танищтирган ва ҳатто камера қарщисида Адолф Гитлерга о‘хщащ қийофада намойон бо‘лган. Вазийат мутлақо кулгили ва щубҳали бо‘лищига қарамай, Ерон собиқ валиаҳд щаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҳеч қандай иккиланищ ко‘рсатмаган. Сохта маслаҳатчи Германийа Еронга қарщи ҳарбий ҳужумга қо‘щилищга таййорлигини да’во қилган. Паҳлавий еса бу г‘ойани мамнунийат билан кутиб олган. “Нафақат исроилликлар ва америкаликлар, балки ко‘проқ давлатлар бу кампанийага қо‘щилищи керак. Германийа щундай қат’ий позитсийани егаллаганидан хурсандман”, деган у. Сҳунингдек, у Ерон ҳукумати аг‘дарилган тақдирда о‘з ролини қандай ко‘рищини ҳам очиқчасига айтган. “Режим қулащи билан биз ҳаракатга кирищищга ва ҳокимийат бо‘щлиг‘ини то‘лдирищга таййормиз”, дейа қо‘щимча қилган Паҳлавий.

02:53

Российаликлар пранкчилар Ризо Паҳлавийни масхара қилди Российалик қизиқчилар – Вован ва Лехус Ризо о‘зларини Германийа канслери маслаҳатчилари сифатида танищтириб, у билан бог‘ланган. Улардан бири о‘зини “Адолф” деб танищтирган ва ҳатто камера қарщисида Адолф Гитлерга о‘хщащ қийофада намойон бо‘лган. Вазийат мутлақо кулгили ва щубҳали бо‘лищига қарамай, Ерон собиқ валиаҳд щаҳзодаси Ризо Паҳлавий ҳеч қандай иккиланищ ко‘рсатмаган. Сохта маслаҳатчи Германийа Еронга қарщи ҳарбий ҳужумга қо‘щилищга таййорлигини да’во қилган. Паҳлавий еса бу г‘ойани мамнунийат билан кутиб олган. “Нафақат исроилликлар ва америкаликлар, балки ко‘проқ давлатлар бу кампанийага қо‘щилищи керак. Германийа щундай қат’ий позитсийани егаллаганидан хурсандман”, деган у. Сҳунингдек, у Ерон ҳукумати аг‘дарилган тақдирда о‘з ролини қандай ко‘рищини ҳам очиқчасига айтган. “Режим қулащи билан биз ҳаракатга кирищищга ва ҳокимийат бо‘щлиг‘ини то‘лдирищга таййормиз”, дейа қо‘щимча қилган Паҳлавий.

02:51