Хитой Байденнинг Си Цзиньпин билан гаплашиш истагини менсимади

Олам

image

Хитой раҳбарияти ХХР Раиси Си Цзиньпин ва АҚШ Президенти Жо Байден ўртасида телефон суҳбатини ташкил этишдан манфаатдор эмаслигини маълум қилган. Бу ҳақда “Reuters” ўз манбаларига таяниб, хабар берди.

Март ойи бошида Оқ уй матбуот котиби Жон Кирби CNN телеканалига Байден хитойлик ҳамкасби билан гаплашмоқчи эканлигини, лекин ҳали қўнғироқ вақти режа қилинмаганини айтганди. Кейинроқ у Вашингтон музокаралар “керакли вақтда” бўлиб ўтишига умид қилаётганини, бироқ Хитой раҳбари бунга вақти бўлмаётганини очиқлаган.

Манбага кўра, Си Цзиньпин ва Байден ўртасидаги суҳбат Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги “биринчи қадам” бўлиши мумкин. Бироқ америкалик дипломатларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, Хитой бу ғояга қизиқиш билдирмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Хитой раҳбари жорий йилнинг 20 март куни расмий ташриф билан Москвага келган эди. Ташрифнинг биринчи кунида Путин ва Си Цзиньпин яккама-якка, 21 март куни эса Кремлда тор доирада музокаралар ўтказган. 

Президент Путин ва Си Цзиньпиннинг расмий учрашуви 21 март куни Кремль саройининг Георгиевский залида бўлиб ўтган. Цзиньпин 22 март куни Россияга ташрифини якунлаб, Хитойга қайтиб кетди.

Ташриф давомида 2030 йилгача Россия-Хитой иқтисодий ҳамкорлигининг асосий йўналишларини ривожлантириш режаси бўйича қўшма баёнот имзоланди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Си Цзиньпин Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг