Байденнинг Си Цзиньпин ҳақидаги сўзлари очиқ провокациядир – Хитой
Олам
−
21 Июнь 2023
10334Пекин АҚШ Президенти Жо Байденнинг Хитой Раиси Си Цзиньпинга нисбатан сўнгги сўзларига норозилик билдирмоқда. Бу ҳақда бугун, 21 июнь куни брифингда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нинг маълум қилди.
“АҚШ Президентининг сўзлари масъулиятсизлик, дипломатик одоб-ахлоқ қоидаларига зид ва очиқ провокациядир. Хитой кескин норозилик билдиради”, дейди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 июнь куни Президент Байден Калифорнияда сайлов кампанияси учун маблағ йиғиш бўйича йиғилишда Хитой раҳбарини “диктатор” деб атаганди.