Байден Си Цзиньпинни “диктатор” деб атади

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден шу йилнинг февраль ойида АҚШ осмонида ҳаво шари билан содир бўлган воқеага ишора қилиб, Хитой раҳбари Си Цзиньпинни “диктатор” деб атади. Бу ҳақда у кеча, 20 июнь куни Калифорнияда бўлиб ўтган тадбирда сўз очди.

Оқ уй раҳбарининг айтишича, Си Цзиньпин АҚШ ҳаво ҳудудида ҳаво шари уриб туширилганда хижолат тортган, чунки у ҳаво шари борлигини ҳам билмаган.

“Мен жиддий айтяпман. Диктаторлар нима бўлаётганини тушунмаса, бу катта шармандалик”, деган Байден.

Шу билан бирга, Америка Президентининг фикрича, ҳозир Си Цзиньпиннинг ўзаро муносабатларни қайта тикламоқчи бўлган вазиятга тушиб қолгани жуда муҳим.

“АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Пекинга ташрифи чоғида жуда кўп яхши натижаларга  эришди, аммо икки давлат муносабатлари яхшиланиши учун вақт керак”, дея қўшимча қилган Байден.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи охирида АҚШ осмонида Хитойга тегишли “жосус ҳаво шари” аниқлангач, Блинкен Хитойга ташрифини номаълум муддатга ортга сурганди. 4 февраль куни эса Хитой шари АҚШ ҳаво ҳудудида ракета билан уриб туширилди. 19 июнь куни эса АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Пекинга сафарининг иккинчи кунида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Си Цзиньпин Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг