Хитой АҚШни ташвишга солувчи ракетани синовдан ўтказди
Олам
−
26 Декабрь 2019
6072Хитой ҳарбийлари АҚШнинг исталган нуқтасига етиб борадиган янги JL-3 баллистик ракетасини сув отси кемаси билан синовдан ўтказди. Бу ҳақда “The Washington Times” нашри Пентагондаги манбасига таяниб хабар берди.
Машғулотлар жорий йилнинг 22 декабрь куни Сариқ денгизнинг шимоли-ғарбидаги Бохай кўрфазида ўтказилган. Қайд этилишича, америка разведка спутниклари синовни кузатиб турган.
Янги вайронкор қурол синови КХДРнинг ҳам шундай узоқ масофага етиб борувчи ракетани синовдан ўтказиши мумкин бўлган шароитда амалга оширилди. Машғулотнинг қолган тафсилотлари номаълум.
Америка Ҳарбий денгиз кучларининг истеъфодаги капитани Жеймс Фанеллининг сўзларига кўра, расмий Пекиннинг ҳаракати АҚШни “ядровий шантаж таҳдиди” остида ушлаб туриш ниятига ишора қилади.
“The Washington Times”нинг ёзишича, ўтказилган машғулотлар JL-3 ракетасининг сўнгги икки йилдаги тўртинчи синови бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь