Хитой ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси Яқин Шарқдаги можаро кенгайиб бораётгани фонида барча томонларни ҳарбий амалиётларни дарҳол тўхтатишга чақирди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Ниннинг баёнотига кўра, вазиятнинг қўшни давлатларга тарқалиши жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу ҳақда APP ёзди.

Баёнот Эрон томонидан АҚШ ҳарбий объектлари ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши давлатларидаги нишонларга ракета ҳамда дронлар билан зарба берилганидан кейин янграган. Теҳрон бу ҳаракатни Вашингтон ва Тел-Авивнинг қўшма зарбаларига жавоб сифатида изоҳлаган.

Мао АҚШ ва Исроил ҳужумлари БМТ Хавфсизлик Кенгаши рухсатисиз ўтказилганини айтиб, буни халқаро ҳуқуқ нормаларини бузиш деб баҳолаган. Шунингдек, у Форс кўрфази давлатларининг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлиги ҳурмат қилиниши шартлигини таъкидлаган.

Пекин Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши Ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда йиғилиши натижаларини қўллаб-қувватлаб, инқирозни фақат мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этиш мумкинлигини урғулаган. Минтақа давлатлари ўзаро мувофиқлашувни кучайтиришга, яхши қўшничилик тамойиллари асосида барқарорликни таъминлашга чақирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлдирилишини БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларини ҳамда халқаро муносабатларнинг асосий нормаларини поймол қилиш деб баҳолаган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Форс кўрфази Яқин Шарқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made