Хайрия йиғиш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби аниқ белгиланди. Бу ҳақда 21 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунда сўз боради.

Унга кўра, ҳомийлик хайрияларини йиғиш муайян ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, олдиндан эълон қилинган муддат давомида амалга оширилади.

Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш:

  • фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (1 млн 236 минг сўмдан 2 млн 60 минг сўмгача), 
  • мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 7 бараваригача (2 млн 60 минг сўмдан 2 млн 884 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда фуқаролар билан интервью олиш баҳонасида суҳбатлашиб, улардан фирибгарлик йўли билан масжид қурилиши, "ногиронларга ёрдам" каби баҳоналар билан пул йиғаётган 3 нафар шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

хайрия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг