Хайр, Ортиқхўжаев! Тошкентликлар унинг кетишига нима дейди?
Интервью
−
17 Январь 2023
50643Пойтахт Тошкентни 2018 йилдан бери бошқариб келаётган ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг лавозимдан олиниши тармоқларда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Кимдир унинг кетганидан хурсанд бўлса, яна кимдир пойтахт учун унданда муносиброқ ҳоким бўлмагани ҳақида гапирди.
Хўш, Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари Ортиқхўжаевнинг кетишига қандай муносабат билдиради? Ҳокимликнинг 5 йили мобайнида унинг қандай хато-камчиликлари ва ютуқларини айта олади? Айни шу саволлар билан QALAMPIR.UZ пойтахт кўчаларида сўровнома ўтказди.
“Ёмон бўлди, бекорга бўшатди. У Тошкент шаҳри учун анча ишлар қилиб қўйганди. Яна имкон берилиб, синаб кўриш керак эди”, дея ўз муносабатини билдирди аҳоли вакилларидан бири.
У каби яна бир қанча пойтахтликлар Ортиқхўжаевнинг Тошкентда чироқ ва газнинг ўчишига алоқаси йўқлиги, бу Энергетика вазирлигининг вазифаси эканини айтиб, эътироз билдирди. Собиқ ҳокимнинг яхши ишлари сифатида эса аҳоли шаҳарда баланд иморатлар қурилгани, янги қурилишлар сабаб Тошкент анча гўзаллашганини кўрсатди. Шунингдек, кўплаб одамлар ҳоким 400 нафар етимларга уй тарқатгани, кўплаб инсонларни эса иш билан таъминлаганини ҳам қўшимча қилди.
Респондентлар орасида Ортиқхўжаевнинг лавозимидан озод этилганини қўллаб-қувватлаганлар ҳам оз эмас.
“Тошкент шаҳри талон-торож бўлиб кетди. Чунки ҳокимнинг бетартиб қурилишларга рухсат бериши ортидан коммунал тармоқлар ишламай қолди”, деди собиқ ҳокимдан норозилардан бири.
Бошқа одамлар ҳам Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг хато ва камчиликлари сифатида унинг қурилиш соҳасидаги ислоҳотларини айтиб ўтар экан, сифатсиз қурилишлар сабаб электр ва газ тармоғида тақсимотнинг бузилганини таъкидлади. Уларнинг айтишича, шу сабаб бугун минглаб тошкентликлар совуқда азият чекмоқда.
Сўровноманинг тўлиқ видео шаклини QALAMPIR.UZ’нинг Youtube саҳифасида кўришингиз мумкин.
LiveБарчаси