Хавфли сиёсий йўналишини ўзгартириши керак – Франциядан Эрдўғанга жавоб келди
Олам
−
24 Октябрь 2020
15741Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳақида ноўрин фикр билдирди ва ўзининг хавфли сиёсий йўналишини ўзгартириши керак. Бу ҳақда бугун, 24 октябрь куни Елисей саройида Туркия раҳбарининг Францияда радикал исломга қарши курашиш юзасидан билдирган кескин муносабатига жавобан.
“Президент Эрдўғаннинг сўзларига чидаб бўлмайди. Ғазаб ва қўполлик услуб эмас. Биз Эрдўғанни сиёсий йўналишини ўзгартиришга чақирамиз, негаки у барча муносабатларда хавфли”, деган Франция Президенти администрацияси вакили.
У Елисей саройи “бефойда полемика” уюштирмаслигини, аммо ҳақоратга ҳам йўл қўймаслигини айтиб ўтган. Администрация ходими Франция Анқарадаги элчисини Эрдўғаннинг баёноти бўйича маслаҳатлашув учун чақириб олишини билдирган.
Аввалроқ, Ражаб Тойиб Эрдўған Франция Президентининг Ислом дини ҳақидаги фикрлари учун кескин танқид қилиб, уни руҳий хаста эканини айтганди.