Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик дзюдочи қиз навбатдаги медални қўлга киритди (видео)
Спорт
−
25 Сентябрь 2023
3037Ханчжоуда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг дзюдо баҳсларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медал ёзилди. Бу ҳақда мусобақани бевосита ёритиб бораётган QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуров хабар берди.
Унга кўра, -70 кг вазн тоифасида кураш олиб борган дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Гулноза Матниёзова Хитой Тайпейи вакили Ю Жунг Лиаога қарши кечган баҳсда 10:0 ҳисобида ғалабага эришди. Бу орқали Матниёзова иккинчи бор Осиё ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.
Маълумот учун, хоразмлик дзюдочи – Гулноза Матниёзова Рио-2016 ва Токио-2020 Олимпия ўйинлари иштирокчиси ҳисобланади. У Гран-При сериясида икки бор турнирлар ғолиби ҳамда Тошкентда бўлиб ўтган Катта Дубулға совриндори бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -73 кг вазн тоифасининг чемпионлик баҳсида татамига чиққан Муроджон Йўлдошев япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратиб, Ханчжоу-2022 олтин медалига эга чиққан эди.
LiveБарчаси