Ханчжоу-2022. Сузиш бўйича учала медаль ҳам ўзбекистонликларга насиб қилди

Спорт

image

Хитойда бўлиб ўтаётган VI Пара Осиё ўйинларининг сузиш баҳсларида қатнашган 3 нафар ўзбекистонлик спортчининг ҳар бири совриндорлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

Унга кўра, бироз аввал пара сузишнинг эркаклар ўртасида S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш баҳсларида иштирок этган учала Ўзбекистон вакили ҳам медалларга эга чиққан.

Жумладан, Музаффар Турсунхўжаев олтин, Ислом Аслонов кумуш ва Кирилл Паньков бронза медалига сазовор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида -60 кг вазн тоифасида беллашув финалига қадар етиб келган Камрон Нуриллоев олтин, Шерзод Намозов эса кумуш медалга сазовор бўлган эди.

Шунингдек, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.

Бундан ташқари, Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Сафия Бурхонова ҳам олтин медалга эга чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Музаффар Турсунхўжаев Ханчжоу Пара Осиё Ислом Аслонов Кирилл Паньков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг