Осиё ўйинлари совриндорларига пул мукофотлари берилди

Спорт

image

Бугун, 21 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Олимпия шон-шуҳрати музейида шу йили Ханчжоуда ўтказилган Осиё ва Пара Осиё ўйинлари совриндорларига пул мукофотлари топширилди.

Тадбирда Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Паралимпия қўмитаси раҳбари Мухторхон Тошхўжаев ва бошқа спорт федерациялари раҳбарлари иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилда қабул қилинган тегишли қарорига кўра,  Осиё ва Пара Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга 10 минг, кумуш медаль соҳибларига 5 минг ва 3-ўрин эгаларига 2,5 минг АҚШ доллари пул мукофоти топширилди.

Шунингдек, спортчиларни мусобақаларга тайёрлаган мураббийларига ҳам пул мукофотлари берилди.

Спортчиларини тайёрлаган тренерларга:

  • олтин медаль учун – 5 000 доллар;
  • кумуш медаль учун – 2 500 доллар;
  • бронза медаль учун – 1 250 доллар.

Маълумот учун, Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида 71 та, Пара Осиё ўйинларида эса 79 та медаль жамғарганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари Ойбек Қосимов Адҳам Икромов Пара Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг