Ўзбекистонлик пара дзюдочилар финалда куч синашди
Спорт
−
23 Октябрь 2023
4213Хитойда бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида дзюдо бўйича эркаклар ўртасидаги беллашувларда Ўзбекистон делегацияси олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.
Пара дзюдо бўйича эркаклар ўртасида J2 классида -60 кг вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтди.
Қайд этиш керакки, ушбу вазнда ҳал қилувчи баҳсда икки нафар ўзбекистонлик спортчи ўзаро баҳс олиб борди.
Якунда эса Кемран Нуриллоев олтин, Шерзод Намозов эса кумуш медалга сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пара Осиё ўйинларида Сафия Бурхонова олтин медални қўлга киритганди.
Шунингдек, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин медални қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.
Бундан ташқари, Пара енгил атлетиканинг аёллар ўртасида F12 классида ядро улоқтириш дастурида иштирок этган Сафия Бурхонова ҳам олтин медалга эга чиққанди.
LiveБарчаси