Халқ банкига янги раис тайинланди
Жамият
−
04 Апрель 2019
7291Муродилла Эшматов Халқ банкига янги раис этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Маълумот учун, Муродилла Эшматов 2016 йилдан бери Сирдарё вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Муродилла Эшматов 1969 йилда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманида туғилган. У 1991 йилда Тошкент Иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Эшматов 1995 йилдан Марказий банк тизимида фаолият кўрсатишни бошлаган. У турли йилларда Марказий банк раиси ўринбосари ва раиснинг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь