Халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари пул мукофотлари билан тақдирланади
Жамият
−
04 Май 2019
4302Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
• 1-ўрин (олтин медаль) учун – 500, ўқитувчисига –450 баравари;
• 2-ўрин (кумуш медаль) учун – 300, ўқитувчисига –250 баравари;
• 3-ўрин (бронза медаль) учун – 200, ўқитувчисига –150 баравари;
Асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари ЭКИҲнинг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
• 1-ўрин учун – 50 баравари;
• 2-ўрин учун – 35 баравари;
• 3-ўрин учун – 30 баравари;
Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.
LiveБарчаси