Халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари пул мукофотлари билан тақдирланади
Local
−
04 May 2019 5120 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
• 1-ўрин (олтин медаль) учун – 500, ўқитувчисига –450 баравари;
• 2-ўрин (кумуш медаль) учун – 300, ўқитувчисига –250 баравари;
• 3-ўрин (бронза медаль) учун – 200, ўқитувчисига –150 баравари;
Асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари ЭКИҲнинг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
• 1-ўрин учун – 50 баравари;
• 2-ўрин учун – 35 баравари;
• 3-ўрин учун – 30 баравари;
Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September