Халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар бронза медалларини қўлга киритди
Жамият
−
12 Июль 2023
3961Японияда бўлиб ўтаётган 64-Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, 5−13 июль кунлари Япониянинг Чибо шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро математика олимпиадасида (ИМО) 3 нафар ўзбекистонлик ўқувчи учинчи ўринга муносиб кўрилди.
Ушбу олимпиадада дунёнинг 112 та мамлакатидан жами 623 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этмоқда.
Маълумот учун, Президентнинг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 3-ўрин (бронза медаль) учун ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), унинг устозига 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофоти берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь