Халқаро наркотик олди-сотдиси билан шуғулланувчи тўда ушланди
3-саҳифа
−
10 Июль 2024 9124 1 дақиқа
Қирғизистонда Тожикистондан гиёҳванд моддаларни етказиб бериш каналини ташкил қилган халқаро жиноий наркотик тўдаси зарарсизлантирилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Ўш вилоятининг якка тартибдаги фуқаролари орасидан Тожикистон – Қирғизистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича халқаро наркотик каналини ташкил этган ва ушбу вилоят аҳолиси ўртасида гиёҳванд моддаларни тарқатиш билан шуғулланган уюшган жиноий гиёҳвандлик гуруҳи қўлга олинган. Улар уч кишидан иборат бўлиб, исм-фамилияси, миллати тергов манфаати учун очиқланмаган.
Маълум қилинишича, қўлга олинган шахсларнинг ёнидан топилган 7,7 кг гашиш мусодара қилинган.
“Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, ишнинг барча ҳолатлари ва иштирок этган бошқа шахсларни аниқлашга қаратилган тегишли тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда гиёҳванд моддаларни яширинча олиб ўтаётган юк машинаси аниқланганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь