Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик 3 аёл Уммонда ушланди

3-саҳифа

image
Интерпол қидирувидаги ўзбекистонлик Россияга келтирилди north_east

Интерпол қидирувидаги ўзбекистонлик Россияга келтирилди

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюросининг кузатуви остида халқаро қидирувда бўлган икки нафар аёл Уммоннинг Маскат шаҳридан Тошкентга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Кенг қамровли тезкор-қидирув тадбирлари ва хорижий ҳамкорлар билан самарали ахборот алмашинуви натижасида ушбу икки фуқаронинг қаерда экани аниқланган ва улар ушланган. Жорий йилнинг 23 май куни уларнинг экстрадицияси амалга оширилди. Иккала аёл ҳам фирибгарлик ва одам савдоси билан айбланиб, қидирувда бўлган.

Фирибгарлик билан боғлиқ хатти-ҳаракати учун қидирувда бўлган шахсларни экстрадиция қилиш жараёнини амалга ошириш мақсадида кузатув гуруҳининг Маскатда бўлган вақтида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан халқаро миқёсда қидирув эълон қилинган, одам савдоси билан шуғулланишда гумон қилинаётган яна бир аёл қўлга олингани маълум бўлган. Ўтказилган учрашув натижасида соддалаштирилган экстрадицияни амалга ошириш бўйича келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон қидирувда бўлган 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси Арслон Холмирзаевни расмий Тошкентга топширганди. У фирибгарлик йўли билан катта миқдорда зарар етказишда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган. Сал вақт ўтиб расмий Баку яна бир Ўзбекистон фуқаросини экстрадиция қилди. У жорий йилнинг январь ойида Озарбайжонда аниқланиб, ҳибсга олинган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Уммон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг