Халқ таълими вазири ота-оналарга мурожаат қилди

Жамият

image

Маълумки, жорий йилнинг 16 мартидан коронавирус хавфи сабаб Ўзбекистондаги барча таълим муассаларида таътил эълон қилинди. 

Таътил эълон қилингани билан болалар кўчаларда қаровсиз қолдирилмоқда. Уйлар атрофида доимгидек ўйнашда давом этмоқда. Бу назоратга олиниши керак эмасми? АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги расмийлари иштирокида ўтаётган онлайн-матбуот анжуманида ушбу савол билан мурожаат қилинди. 

“Одатда таътил берилганда, байрам қиламиз, тоққа чиқамиз, қариндошлариникига борамиз, туғилган кун, Наврўз қиламиз деган режалар чиқади. Илтимос қиламиз, биз болаларимизни асрашимиз керак. Бутун дунёда ижтимоий ўзаро узоқлик деган фикр илгари сурилмоқда. Яъни болаларимиз ҳам, одамлар ҳам имкон борича бир-биридан узоқ бўлгани яхши. Мактабдан, кўпчилик жойлашган жойдан кетди деб кўчада ўйнаб, бир-бирига юқтирадиган шароит яратиб бермаслигимиз керак. Бу, албатта, ота-оналарнинг масъулияти. Улардан бунга беэътибор бўлмасликларини сўраб қоламиз. Бу ҳар бир оила учун муҳим масала. Олдимизда турган қийинчилик даврида ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз керак. Шундагина давлат ўлароқ бу келган офатдан ҳимояланиб, юзимиз ёруғ чиқишимиз мумкин”, дейди Шерматов. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Айни вақтда беморлар сони 11 нафарни ташкил этмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Шерзод Шерматов Коронавирус

Баҳолаганлар

458

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made
🇮🇱🇺🇿Исроилда о‘збекистонлик мигрант ҳибсга олинди Исроил политсийаси ракета огоҳлантирищи пайтида суратга олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан кейин о‘збекистонлик фуқарони ҳибсга олган. Видеода еркак “Мана ҳеч ким қолмади, каламущлар қочиб кетди. Ҳеч ким йо‘қ”, деган гапларни айтган. Тасвирлар интернетда тарқалганидан со‘нг бир исроиллик ко‘чада о‘збекистонлик муҳожирни таниб қолиб, политсийага хабар берган. Муҳожирнинг ищхонасига келган политсийачи уни ҳибсга олиб, со‘роқ қилищ учун олиб кетган. Ҳибсга олинган щахснинг та’кидлащича, унинг со‘злари исроилликларга емас, балки танищларига қаратилган бо‘лган. Унинг танищлари огоҳлантирищ пайтида уни йолг‘из қолдириб, бомбапаноҳга қочиб кетищган. У щунингдек, видеонинг кенг тарқалищини кутмаган ҳолда, о‘з телефонида суратга олганини айтган. Мазкур ҳолат бо‘йича тергов олиб борилмоқда.

01:12

Исроилда о‘збекистонлик мигрант ҳибсга олинди Исроил политсийаси ракета огоҳлантирищи пайтида суратга олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан кейин о‘збекистонлик фуқарони ҳибсга олган. Видеода еркак “Мана ҳеч ким қолмади, каламущлар қочиб кетди. Ҳеч ким йо‘қ”, деган гапларни айтган. Тасвирлар интернетда тарқалганидан со‘нг бир исроиллик ко‘чада о‘збекистонлик муҳожирни таниб қолиб, политсийага хабар берган. Муҳожирнинг ищхонасига келган политсийачи уни ҳибсга олиб, со‘роқ қилищ учун олиб кетган. Ҳибсга олинган щахснинг та’кидлащича, унинг со‘злари исроилликларга емас, балки танищларига қаратилган бо‘лган. Унинг танищлари огоҳлантирищ пайтида уни йолг‘из қолдириб, бомбапаноҳга қочиб кетищган. У щунингдек, видеонинг кенг тарқалищини кутмаган ҳолда, о‘з телефонида суратга олганини айтган. Мазкур ҳолат бо‘йича тергов олиб борилмоқда.

01:11