Хакерлар Трампнинг 2,3 миллион долларини ўғирлашди
Олам
−
30 Октябрь 2020
5968Хакерлар АҚШ Республикачилар партиясининг Висконсин штатидаги ҳисобидан 2,3 миллион доллар ўғирлашди. Бу ҳақда "Associated Press" маълумот берган.
Ўғирланган маблағ АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг сайловолди ташвиқотлари учун мўлжалланганди.
Хакерлар бундан фойдаланиб, пулларни ўз ҳисобларига ўтказиб олишган. Маълумотга кўра, АҚШ Федерал қидирув бюроси воқеани текширмоқда.
Маълумот учун, Трамп 2016 йилда Висконсинда ғалаба қозонган.
Аввалроқ, Трампнинг сайловолди штаби сайти 27 октябрь куни кечқурун хакерлар томонидан бузилгани ҳақида хабар бергандик.
АҚШда ўтказиладиган президентлик сайловларига 4 кун қолди. Улар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Доллар курси ошди.
26 Ноябрь