Хакерлар Трампнинг сайловолди штаби сайтига ҳужум қилди

Олам 1871
image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг сайловолди штаби сайтига хакерлар ҳужум қилди. Бу ҳақда Президентнинг сайлов кампанияси Матбуот котиби Тим Мертау хабар берди. 

Унга кўра, сиёсатчининг сайловолди штаби сайти кеча, 27 октябрь куни кечқурун хакерлар томонидан бузилган. 

"Биз Ҳуқуқ-тартибот идоралари билан биргаликда ҳужум манбасини текшириш бўйича иш олиб бормоқдамиз. Хакерлар махфий маълумотлардан фойдалана олмаганлар, чунки улар сайтда сақланмаган", деб ёзган Мертау Twitter’даги ўз саҳифасида. 

Унинг таъкидлашича, сайтнинг фаолияти аллақачон тикланган.

Маълумот учун, АҚШда ўтказиладиган президентлик сайловларига 6 кун қолди. Улар 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×