Х Бразилиядан “қувилди”
Олам
−
21 Сентябрь
2618Х ижтимоий тармоғи Бразилия Олий суди судьяси Александр де Мораэс томонидан босим ўтказишга уринишлар сабабли мамлакатдаги офисини ёпаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Forbes” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, де Мораэс Бразилиядаги компания вакилига агар Х “цензура буйруғи”ни бажармаса, ҳибсга олиш билан таҳдид қилган.
“Ходимларимиз хавфсизлигини таъминлаш учун биз Бразилиядаги фаолиятимизни дарҳол тўхтатишга қарор қилдик”, дейди компания.
Ижтимоий тармоққа кўра, Х бундан кейин ҳам мамлакат аҳолиси учун мавжуд бўлади.
Жорий йилнинг 14 август куни Х Мораэсдан бир нечта машҳур бразилиялик аккаунтларга оид талаблар, жумладан, рўйхатдан ўтиш пайтида кўрсатилган ушбу фойдаланувчиларнинг маълумотларини расмийларга тақдим этиш бўйича хатлар олганини хабар қилган. Тармоқ ушбу масала бўйича Олий судга бир неча бор мурожаат қилганини, аммо улар кўриб чиқилмаганини ҳамда Бразилия жамоатчилиги бу буйруқлар ҳақида хабардор қилинмаганини айтган.
Маълумот учун, август ойи бошида Венесуэла ҳукумати Х’нинг мамлакатдаги фаолиятини 10 кунга тўхтатиб қўйган эди. Тегишли фармонни мамлакат Президенти Николас Мадуро имзолаган.
“Х ижтимоий тармоғининг эгаси Илон Маск Х ижтимоий тармоғининг барча меъёрларини бузиб, нафрат, фашизм, фуқаролар уруши, ўлим, венесуэлаликлар ўртасидаги тўқнашувларни тарқатиб, Венесуэланинг барча қонунларини бузди”, деган эди Мадуро.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилияда Х блоклангани, ундан фойдаланганлар жарима тўлаши ҳақида хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь