Бразилияда Х блокланди. Ундан фойдаланганлар жарима тўлайди

Олам

image

Бразилия Олий суди X платформасини (аввалги Twitter) блоклашга қарор қилди. Энди ундан фойдаланганлар 9000 доллардан ортиқ жарима тўлайди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Нашрга кўра, Олий Федерал суд судьяси Александре де Мораес Х’нинг мамлакатдаги фаолиятини зудлик билан ва тўлиқ тўхтатиб туришни буюрган. Қарорда технологик найранглардан фойдаланган жисмоний ва юридик шахсларга кунлик 50 минг реал (8,9 минг доллардан ортиқ) миқдорида жарима белгиланди.

Қайд этилишича, суд ижтимоий тармоқ Бразилияда янги қонуний вакилни тақдим эта олмаганидан кейин шундай қарорга келган. 28 август куни Бразилия Олий суди Илон Маскга буни 24 соат ичида бажаришни буюрган. Шундан сўнг, 29 август куни “Starlink Holding” аккаунтлари блокланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада Telegram чекланиши мумкинлиги хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made