Керрикни табриклашим керак, у нодир бир нарса яратди – Венгер
Спорт
−
26 Январь 2318 1 дақиқа
“Арсенал”нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Премьер-лиганинг 23-туридаги “канонирлар” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги учрашувдан сўнг МЮни янги бош мураббийи Майкл Кэррикни мақтади.
Ушбу ўйинда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Премьер-лига жадвалида энг юқори икки жамоага қарши кетма-кет иккинчи ғалабани қўлга киритди.
“Менимча, бу жамоа “Манчестер Сити”ни мағлуб этгани ва бугун “Арсенал”ни енггани орасида фарқ бор. Уларнинг ўйини жуда ишончли эди. “Арсенал” ҳисобни 2:2 кўринишига келтирганда, мен уларнинг ғалаба қозонишини кутгандим. Одатда бундай вазиятда мезбон жамоа ғалаба қозонади. “Манчестер Юнайтед” эса учинчи голни урди ва сафардa 3:2 ҳисобида ғалаба қозониш учун яна ресурс топди. Мен Kаррикни табриклашим керак – у жамоада нодир бир нарса яратди,” деди Венгер.
Малумот учун, мавсум охирига қадар жамоани бошқариши режалаштирилган Майкл Кэррик раҳбарлигида “Манчестер Юнайтед” сўнгги икки ўйиндан олти очко тўплаб, турнир жадвалида “Челси” ва “Ливерпуль”ни ортда қолдириб, тўртинчи ўринга кўтарилди.
Live
Барчаси“Open budget” бошланди
09:37