Кераксиз мажлис ўтказадиганлар ишдан кетади – Президент қатъий огоҳлантирди
Жамият
−
27 Январь 2021
8808Аввал хабар берганимиздек, бугун, 27 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Йиғилишда давлат раҳбари мажлисбозликни тугатиш кераклигига тўхталди.
“Кераксиз мажлисларни ўтказишни тугатиш керак. Отбозорга айланиб кетяпти. Баъзи раҳбарлар мажлисбозлик билан касал. Кераксиз мажлислар ўтказадиган… 40 дақиқадан кўпроқ (мажлис) ўтказадиганлар ишдан кетади. Администрация ва Президент йиғилишларидан ташқари”, деди Шавкат Мирзиёев.
Ҳокимлар йиғилиш ўтказмоқчи бўлса, Президент Администрацияси ва Бош вазирдан рухсат олиши кераклиги таъкидланди.
“Мажлисбозлик касалига чалинган бўлсанглар, уйда мажлисларни ўтказинг”, дея таъкидлади Президент.
Шунингдек, у мажлисга кетган вақтнинг 50 фоизини аҳоли ва тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилишга кетказилса, шунинг ўзи катта натижа беришини ва одамлар рози бўлишини қайд этди.