Президент йиғилиш ўтказяпти. Ёшлар билан ишлашнинг асосий икки йўналиши белгиланди
Жамият
−
27 Январь 2021
8090Бугун, 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифаларни муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Йиғилишда иштирок этаётган QALAMPIR.UZ мухбирининг хабар беришича, ҳозирги кунда республикада 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан ошди. Бу – мамлакат аҳолисининг қарийб 55 фоизини ташкил этади.
“Жорий йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилдик. Биз ёшлар билан янгича ишлаш тизимини яратишга қарор қилган эканмиз, уни иккита муҳим йўналишда ташкил қилишимиз лозим”, деган Президент Шавкат Мирзиёев.
Биринчидан, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, иккинчисидан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш керак.
“Бугунги кунга қадар Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва пойтахтимизда 50 мингга яқин ёшлар билан мулоқотлар ўтказилди. Билдирилган таклиф ва истаклар асосида, туман ва шаҳарлар кесимида “Ёшлар дастурлари” тасдиқланди”, деган Шавкат Мирзиёев.
LiveБарчаси