Кемел Жомартович? Путин КХШТ саммитида “қовун туширди” (видео)
Олам
−
10 Январь 2022
39493Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг исмини чалкаштириб юборди. КХШТнинг навбатдан ташқари сессиясида Путин уни “Кемел Жомартович” деб атади.
“Ҳаммага маълумки, Қозоғистон Президенти Кемел Жомартович Тўқаев Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти аъзоларига ёрдам сўраб мурожаат қилди”, деган Путин сессияда.
Тўқаевнинг ўзи ҳеч қандай изоҳ бермаган. Сессия давомида у КХШТ тинчликпарвар контингентини Республикага юборгани учун Путинга миннатдорлик билдирган.
Маълумот ўрнида, ўтган йил декабрь ойида бўлиб ўтган йиллик матбуот анжуманида Путин Тўқаев ҳақида гапирар экан, уни оддийгина қилиб “янги Президент” деб атаган, бироқ унинг исмини айтмаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь