Кечки таълим талабалари қачон анъанавий таълимга қайтиши мумкинлиги айтилди
Жамият
−
14 Ноябрь 2020
15369Ўзбекистонда Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини босқичма-босқич 16 ноябрдан анъанавий таълим шаклида давом эттиришга қарор қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Аммо барча талабалар ҳам анъанавий таълимга қайтаётгани йўқ. Масалан, бакалавриатнинг 2, 3- курс талабалари ва кечки таълимда ўқувчи талабалар ҳам онлайн ўқишни давом эттирадиган бўлди.
Бугун, 14 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида шу масалага бағишлангаб ўтказилган матбуот анжуманида QALAMPIR.UZ мухбири мутасаддиларга қуйидаги савол билан юзланди:
“Бундан икки ой олдин карантин тугаган тақдирда ҳам кечки таълимда ярим анъанавий, ярим масофавий ўқиш тартиби жорий этилади, деб хабар берилган эди. Бу қай тартибда амалга оширилади?”
Ушбу саволга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Aбдували Холиқов жавоб бериб, кечки таълим қай шароитда анъанавий таълимга қайтиши мумкинлигини айтиб ўтди.
“Ҳа, тўғри бу хабар анча олдин айтилганди. Яъни, кечки таълимда кунлик 3 пара, 4 пара дарсларни 2 парагача қисқартириш, маълум бир қисмини онлайнга ўтказиш масаласи кўтарилган эди. Чунки кечки таълим, асосан 18:00 да, яъни иш вақти тугагандан кейин бошланади. Бугунги кунда сиртқи ва кечки таълим онлайн тарзда амалга оширилади. Aгарда Олий таълим муассасасининг имконияти мавжуд бўлса, яъни кундузи ўқийдиган талабалар дарслари жуда кечикиб кетмасдан кечки таълим учун вақт етарли бўлса, ушбу смена талабалари ҳам анъанавий таълимга жалб қилинади”, деди Холиқов.
Эслатиб ўтамиз, 16 ноябрдан ОТМларнинг бакалавриатида таҳсил олувчи 1 ва 4-курс талабалари ҳамда магистратура босқичи талабалари анъанавий таълимга қайтяпти.
LiveБарчаси