Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 150 мингга яқинлашди
Жамият
−
11 Апрель 2021
2718Кеча, 10 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 40 359 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 148 642 нафарга етди.
10 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича Фарғона вилоятида рекорд қайд этилиб, бир куннинг ўзида 10 минг нафардан ортиқ фуқаро (10 868 нафар) эмланди.
Эътиборли жиҳати шуки, Наманган ва Фарғона вилоятларида коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли 15 минг нафардан ошиб, 20 минг нафарга яқинлашди.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси