“КазТрансОйл” Россиядан Ўзбекистонга 31,1 минг тонна нефть етказиб берди
Жамият
−
17 Октябрь 2023 3900 1 дақиқа
2023 йилнинг учинчи чорагида Қозоғистоннинг "КазТрансОйл" компанияси "Омск – Павлодар – Чимкент – Шағир" йўналиши бўйича 31,1 минг тонна Россия нефтини Ўзбекистонга етказиб берди. Бу ҳақда "Kapital.kz" нашри хабар берди.
Унга кўра, биринчи чоракда компания магистрал нефть қувурлари тизими орқали Ўзбекистонга 10,7 минг тонна, иккинчи чоракда эса 37,9 минг тонна Россия нефтини транзит қилган.
Октябрь ойида Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга Россия нефтининг транзит ҳажми 25 минг тоннани ташкил қилади.
Компания Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ташиш Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган нефть етказиб бериш жадвалига мувофиқ амалга оширилаётганини тушунтирган.
"КазТрансОйл" 2017 йилдан бошлаб магистрал нефть қувурлари орқали Ўзбекистонга Россия нефтини ташишни бошлаган. 2017 йилда транзит ҳажми 67,9 минг тоннани, 2018 йилда эса 36 минг тоннани ташкил этган. 2019-2022 йилларда эса бу жараён тўхтаб қолган.
Live
Барчаси