Катта тозалаш: Роналду бир кунда миллионлаб обуначисидан айрилди

Олам

image

Instagram тармоғи ботлар ва фаол бўлмаган аккаунтларга қарши кенг кўламли “тозалаш”ни бошлади. Оқибатда дунё машҳурлари ва блогерлар бир неча соат ичида миллионлаб обуначиларидан айрилди. Бу ҳақда “Yahoo Creators” хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, жами 50 миллионта аккаунт ўчириб ташланган.

Энг катта йўқотиш Кайли Женнерда кузатилган – у 15 миллион обуначисини йўқотган. Криштиану Роналдуда 8 миллион, BTS гуруҳи ва Ариана Грандеда 7 миллиондан, Селена Гомесда 6 миллион, Тейлор Свифтда эса 5 миллион обуначи камайган.

Оммавий тозалашга Meta компаниясининг фейк аккаунтларга қарши янги тизими сабаб бўлган. Эндиликда алгоритмлар фаол бўлмаган саҳифалар, аватар ва тавсифсиз профиллар, ботлар орқали очилган аккаунтлар ҳамда махсус сервислар орқали сунъий кўпайтирилган обуначиларни қаттиқ назорат билан ўчирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ал-Наср” ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду қиймати 1,32  миллион доллар автомобиль сотиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Instagram Кайли Женнер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг