Катта Фарғона каналига чўкиб кетган 13 ёшли спортчи боланинг жасади топилди
Жамият
−
08 Март 2021
26263Аввалроқ, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшаган 13 ёшли Умиджон Абдусатторов 5 март куни эҳтиётсизлик оқибатида шу ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳодиса жойида қидирув ишлари олиб борилиб, бугун, 8 март куни унинг жонсиз танаси Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус минтақавий қидирув-қутқарув отряди ғаввослари томонидан ҳодиса содир бўлган жойдан 1 200 метр узоқликда 2 метр чуқурликдан топилди. Ҳозирда унга нисбатан белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам ҳар куни вазиятни назорат қилиб борган.
Маълум қилинишича, 22-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси бўлган бола шу ерда жойлашган байдарка ва каноэда эшкак эшиш базаси машғулотларига қатнашган.
LiveБарчаси