Яна бир вояга етмаган бола Катта Фарғона каналига чўкиб кетди
3-саҳифа
−
06 Март 2021
33899Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида каналга тушиб кетган 13 яшар бола қидирилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Вазирлик ахборотига кўра, Ўзбекистон тумани “Беруний” МФЙ Алишер Навоий кўчасида яшовчи 2008 йилда туғилган Умиджон Абдусатторов тумандаги “Намуна” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига ўз эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.
Ҳозирда Фарҳона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ғаввос-куткарувчилари томонидан сувда қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида “Катта Фарғона” каналига чўкиб кетган 16 ёшли ўсмир орадан қарийб 2,5 ой ўтган топилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси