Катта Фарғона каналига чўккан йигитнинг жасади 2,5 ойдан сўнг топилди
3-саҳифа
−
05 Март 2021
30899Жорий йилнинг январь ойида ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида ўзини Катта Фарғона каналига ташлаган, вояга етмаган А.А. қидирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бугун, 5 март куни 2004 йилда туғилган А.А.нинг жасади Катта Фарғона каналининг Тошлоқ тумани, Бесаранг қишлоғидан оқиб ўтган қисмидан топилди. Ушбу маълумотни QALAMPIR.UZ’га Фарғона вилояти ИИБ тасдиқлади.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, унинг ўлимига нафас йўлларини сув билан беркилиши оқибатида юзага келган механик асфекция сабаб бўлганлиги аниқланган. Ҳозирда текширув давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 22 декабрь куни 2-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси А.А. вояга етмаган танишларини олдида Катта Фарғона каналининг Ёзёвон тумани "Тараққиёт" маҳалла ҳудудидан ўтган қисмига ўзини ташлаб, сувдан қайтиб чиқмаган эди.
LiveБарчаси