62 ёшли эркак қидирилмоқда. У Катта Фарғона каналида чўкиб кетган бўлиши мумкин

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Катта Фарғона канали яна бир фуқарони оқизиб кетган бўлиши мумкин. Бу сафар 1959 йили Андижон шаҳрида туғилган фуқаро А. К. каналнинг Избоскан туманидан ўтувчи ҳудуди бахтсиз ҳодисага юз тутган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.

Маълум бўлишича, 4 нафар фарзанднинг отаси бўлмиш фуқаро шу йилнинг 28 февраль куни Избоскан туманидаги “Бўстон” МФЙда истиқомат қилувчи қариндошлариникига келган ва шу куннинг ўзида бедарак йўқолган. 1 март куни туман ички ишлар бўлимига йўқолганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, бедарак йўқолган фуқаро Катта Фарғона каналига чўкиб кетган бўлиши мумкин ва шу боис 1 март кунидан бошлаб  1 та моторли қайиқ, 1 нафар отряд бошлиғи ва 4 нафар ғаввослар иштирокида қидирув ишлари олиб борилмоқда.   

Шу кунгача каналнинг  Избоскан туманининг Бўстон МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмидан 5 км. масофагача бўлган қисмида қидирув ишлари олиб борилди.

Аввалроқ, Катта Фарғона каналида икки нафар вояга етмаган бола чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Улардан бири бундан 2,5 ой аввал чўкиб кетган ва март ойи бошида топилганди. Иккинчиси спорт машғулоти вақтида чўкиб кетган ва орадан бир неча кун ўтиб топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Катта Фарғона

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг