Катта Фарғона каналига чўкиб кетган 13 ёшли спортчи боланинг жасади топилди

Local

image
Катта Фарғона каналига чўккан йигитнинг жасади 2,5 ойдан сўнг топилди north_east

Катта Фарғона каналига чўккан йигитнинг жасади 2,5 ойдан сўнг топилди

Аввалроқ, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшаган 13 ёшли Умиджон Абдусатторов 5 март куни эҳтиётсизлик оқибатида шу ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳодиса жойида қидирув ишлари олиб борилиб, бугун, 8 март куни унинг жонсиз танаси Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус минтақавий қидирув-қутқарув отряди ғаввослари томонидан ҳодиса содир бўлган жойдан 1 200 метр узоқликда 2 метр чуқурликдан топилди. Ҳозирда унга нисбатан белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам ҳар куни вазиятни назорат қилиб борган.  

Маълум қилинишича, 22-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси бўлган бола шу ерда жойлашган байдарка ва каноэда эшкак эшиш базаси машғулотларига қатнашган.


Rate Count

1197

Rating

3

Rate this article

Share with your friends