Катта Андижон магистрал канали бошқармаси мансабдорларига жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
03 Август 2022
7869Ижтимоий тармоқларда Катта Андижон магистрал канали бошқармаси бошлиғи С.С. ўз меҳнат фаолиятини олиб боришда ташкилотнинг собиқ раҳбари Б.У. томонидан турли босим ва қаршиликларга дуч келаётгани ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси Матбуот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, Катта Андижон магистрал канали бошқармаси мансабдор шахслари жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилгани юзасидан жорий йилнинг 13 июль куни Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ижтимоий тармоқда тарқалган, бошқарма собиқ раҳбари Б.У. томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар жиноят иши доирасида текширилиши ва қонуний баҳо берилиши таъминланади. Тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь